Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси:
қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой ។ Пул ва сармоядор-
лик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши
билади. Тўгри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у
кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди ។ У бошқалар-
га ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади ។ Мен бу китобга
сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза-
сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим។
РОБЕРТ КИЙОСАКИДАН СЎЗБОШИ
Айтишларича, ҳар бир муваффақият қозонган тадбир-
корнинг ортида кучли аёл турган бўлади ។ Мен рафиқам Ким
бўлмаганида бунчалар муваффақият ва ютуқларга эришма-
ган бўлардим ។ Баъзан “Агар уни учратмаганимда ҳозир ҳо-
латим қандай бўлар эди?” деб ўйлаб қоламан ។
Олдинига унинг гўзаллиги ром қилганди ។ Биринчи учра-
шувдаёқ унинг чиройини янада безаб турадиган ақл-зако-
вати ҳам борлигини сездим ។ Рафиқам Ким жуда ақлли аёл។
Яқиндан танишганимиздан кейин унинг ички олами ташки-
сидан-да гўзаллигини тушуниб етдим ។ Ва мен уни янада қат-
тиқроқ севиб қолдим ។
Қолаверса, унинг феъл-атворининг кучли томонлари ҳа-
ётимизнинг оғир кунларида кўрина бошлади ។ Аёлимнинг
қатъиятлилиги тўсиқларни бирин-кетин енгиб ўтишимизда
катта ёрдам берди, рафиқамсиз буни ўзим аниқ эплай олма-
ган бўлардим ។ Кўп бора пулсиз қолганимизда, уйсиз кўчада
сарсон бўлганимизда, тагимизда бирор ҳаракатланадиган ав-
токасиз юрганимизда у мени сабрга чорларди, юпатарди,
мен эса ёш боладай тинмай кўз ёш қилардим. Рафиқам ме-
нинг суянчиғим эди, у мен ҳатто ўзимга ишончимни йўқот-
ганимда ҳам барибир менга ишонарди ។
បានដំឡើងកំណែនៅ
11 តុលា 2025