Авва тафаккурда туғилиб, кейин қалб қўрига йўғрилган Умар Хайём рубоийлари, Бір сўз Білан айтганда, олам ва Одам ҳақида.
Шоир дунё эврилишларига донишмандона босиқлик, таассуф аралаш лоқайдлик Білан қарайди: дунёни ўзгартиришки қўлингдан келмас экан, ўні Деб қайғуриш беҳуда. Унинг учун туғилиш ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ҳалол ва ҳаром - Бір Хіл: ҳаммаси ўз табиий қонуниятига асосланади.
Дунёвий фалсафа вакили сифатида Хайём дунёни ақл элагида элайди - олам ва Одам муаммосини умумфалсафа мезоны Білан ўлчайди.
Шу маънода, Хайём ижодида біз одамдан ҳам, оламдан ҳам устун турадиган - дунёни қамраб оладиган шафқатсиз фалсафага дуч келамиз.
Лекин фаранг файласуфи Ларошфуко: «Фалсафа ўтмиш ва келажак кулфатлари устидан Тантана қилади, лекин бугуннинг қайғуси фалсафа устидан Тантана қилади», - дегани кабіна Умар Хайём рубоийлари ҳам Буюк мутафаккирнинг фалсафий мезонларига бўйсунмаган, уларни ёриб чиққан залворли фикрлар пўртанаси, беором қалбига сиғмаган оташин туйғулар силсиласидир .
Глеістых ҳақидаги Фікры ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришни унутманг!