Муҳтарам ўқувчи!
Қўлингиздаги китобга турли йиллари "Ҳидоят" журналимизнинг "Қаҳрамон аёллар" рукни остида чоп этилган ҳикоялар киритилди. Улар-да динимиз бунёдининг илк паллаларида саҳобия
аёллар кўрсатган сабр ва матонат, фидокорлик ва яхши хулқ намуналари самимий баён этилади.
Чиндан ҳам Ҳазрати Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пок хотинлари — муҳтарама оналаримиз ва бошқа саҳобия аёлларнинг ҳаёти динимизнинг ибратларга тўла тарихида жуда гўзал саҳифалардир. Уларни ўрганиш замонамиз учун ҳам кўп фойдали, ўта
муҳим бир иш. Зеро, фарзандларимиз тарбиясида одоб-ахлоқимиз тамойилларини емирувчи турли ва жуда нозик иллатлар урчиган бир даврда яшамоқдамиз. Шу боисдан тақволи бўлиш, фойдали илм талаб қилиш, эрига итоат этиш, фарзандларни салоҳиятли қилиб тарбиялаш
каби хусусларда саҳобия аёллардан ибрат олган мўминалар бугун ҳам, иншааллоҳ, улуғ натижаларга эришадилар.
Тавфиқ Аллоҳ таолодандир.