Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси: 
қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядор- 
лик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши 
билади. Тўгри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у 
кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди. У бошқалар- 
га ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга 
сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза- 
сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим.
РОБЕРТ КИЙОСАКИДАН СЎЗБОШИ
Айтишларича, ҳар бир муваффақият қозонган тадбир- 
корнинг ортида кучли аёл турган бўлади. Мен рафиқам Ким 
бўлмаганида бунчалар муваффақият ва ютуқларга эришма- 
ган бўлардим. Баъзан “Агар уни учратмаганимда ҳозир ҳо- 
латим қандай бўлар эди?” деб ўйлаб қоламан.
Олдинига унинг гўзаллиги ром қилганди. Биринчи учра- 
шувдаёқ унинг чиройини янада безаб турадиган ақл-зако- 
вати ҳам борлигини сездим. Рафиқам Ким жуда ақлли аёл. 
Яқиндан танишганимиздан кейин унинг ички олами ташки- 
сидан-да гўзаллигини тушуниб етдим. Ва мен уни янада қат- 
тиқроқ севиб қолдим.
Қолаверса, унинг феъл-атворининг кучли томонлари ҳа- 
ётимизнинг оғир кунларида кўрина бошлади. Аёлимнинг 
қатъиятлилиги тўсиқларни бирин-кетин енгиб ўтишимизда 
катта ёрдам берди, рафиқамсиз буни ўзим аниқ эплай олма- 
ган бўлардим. Кўп бора пулсиз қолганимизда, уйсиз кўчада 
сарсон бўлганимизда, тагимизда бирор ҳаракатланадиган ав- 
томобилсиз юрганимизда у мени сабрга чорларди, юпатарди, 
мен эса ёш боладай тинмай кўз ёш қилардим. Рафиқам ме- 
нинг суянчиғим эди, у мен ҳатто ўзимга ишончимни йўқот- 
ганимда ҳам барибир менга ишонарди.