Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг ALOQA NAZORATI мобиль иловаси Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган.
ALOQA NAZORATI мобиль иловасининг асосий мақсади алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ва сифатини оширишдан иборат.
Мобиль илова:
- Исталган вақт ва масофадан туриб 24/7 режимида мурожаатларни шаллантириш ва юбориш;
- Мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати билан он-лайн режимда танишиб бориш;
- Рўйхатдан ўтишда СМС ёки OneID ягона идентификация тизимидан фойдаланиш;
- Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мобиль иловага тез ва осон кириш ва унда ишлашни давом эттириш;
- Тегишли файл ва маълумотларни юклаш ва олиш;
- Мурожаатда кўрсатилган ҳолат ёки жой билан боғлиқ масала бўйича жойнинг геолокацияси ёки фотосуратини юбориш;
- Ўзбек ва рус тилидан фойдаланувчининг иҳтиёрига кўра фойдаланиш
имкониятини беради.
ALOQA NAZORATI мобиль иловаси фойдаланувчи учун қулай ва осон меню ва интерфейсга эга бўлиб алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида 10 дан ортиқ йўналиш ва 60 дан ортиқ масалалар юзасидан мурожаатларни шакллантириш ва юбориш имконини беради. Шунингдек, мобиль иловада шахсий маълумотлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлашда бугунги кундаги замонавий услуб ва тамойиллардан фойдаланилган.
Aktualisiert am
26.11.2023