Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари асосида тузилган ушбу дастурда таҳорат қилиш ва намоз ўқишни ўрганиш учун энг зарур қоидалар келтирилган бўлиб, янги намозхонлар, ёшлар ўрганиши учун қулайдир. Намоз ўқиш тартиблари ҳаракатли суратлар билан берилган. Суралар ва дуоларнинг арабча матни, маъно таржимаси ва овозли шакли ҳам берилган. Шунингдек, намоз ва таҳоратга оид билимларни энди ўрганаётган кишиларда пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга жавоблар ҳам келтирилди.
Дастурда қуйидаги бўлимлар бор:
– Таҳорат;
– Намоз;
– Сура ва дуолар;
– Турли саволлар.
Манбалар рўйхати:
1. Қуръони карим.
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси».
3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ҳадис ва Ҳаёт» 4, 5, 6, 7-жузлар.
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Кифоя».
5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Мўминнинг меърожи».
Тузувчи: Ғиёсиддин Юсуф
Муҳаррир: Ҳасан Саидмурод
Рассом: Нажотбек Латиф
Дизайнер: Иброҳим Аброр
Сура ва дуоларни Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиган.
.
Date de mise à jour
4 nvb 2024