САВДОГАРЛАР УСТОЗИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Дунёда шундай инсонлар бўлганки, бугун улар ҳақидаги ривоятлар, ҳикоялар
эртакдек туюлади. бугунги кунларда улардек буюклар қайта туғилмайди, деб ишонилади,
ишонтирилади. Мен ҳам ел қатори улуғ аждодларимиз ҳақида ўқиганимда ғурурланаман ва
қайта туғилмайди буюклар деган ишончимда „содиқ“ қоламан. Ўзим тадбиркор ўлароқ
(асли филологман) тирикчиликдаги минг бир қийинчиликларга дуч келаман.
Муваффақиятга, омадга, пулар хазон бўлиб ётадиган келажакка тезроқ етиш учун ўнлаб
китоблар ўқидим, ўқияпман. У китоблар пул топишинг, бу ҳаётда яшаб қолишнинг минг
бир усулини стргатади. Тан олишим керак улардан кўп фойда олдим ва самарасини кун
сайин сезяпман. Яна шуни ҳам сезяпманки, менга нимадир етишмаяпти. Ўша нименидир
узоқ қидирдим. У нимадир китобларда бўлиши керак. Ўқидим, изландим ва ниҳоят...
Ниҳоят топдим. Ўнлаб ўқиган китобларимда йўқ илмлар, ўзимизда экан. На бурнимизирање
тагида, шундоқ қўл узатса етаркан. Ўша илмлардан нега халқимиз шу пайтгача
фойдаланиб, яхши бир савдо, тирикчилик (бугун бизнес дейилади) ҳақида китоб ёзмаган?
Халқ айбдор эмас, аслида. Чунки улар мустақил бўлгач, тоғдай уйилиб ётган тирикчилик
ташвишидан ортиб, илмга еътибор беролмасди. Ҳалиям тирикчилик ташвишидан ортиб
јангилик сари илдамлаётганлари кам. Биз шу пајтгача и ҳозир ҳам бизнес ҳақида, савдо
ҳақидаги етти ёт бегоналарнинг таълимотларидан сув ичяпмиз. Ҳалолликни қадоқлаб,
темар сандиққа қўйиб қўйганимизга анча бўлган. Нима қилсанг қил, бойи, ҳар қандай йўл
тўғри (ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқ, сен танлаган ва тўғри деб билган ҳар қандай йўл ҳақ
йўлдир).
Бугун инсонлар ҳалол тижорат деса ажабланадиган аҳволга келиб қолаётир. Ајни шу
сабаблар туфайли қўлга қалам олиб, камтарона бир асар ёзишга киришдим. Бу асар сизга
бойишинг асл йўллари, омадинг олтин калитлари, муваффақиятинг ҳақиқий сири,
ҳотиржам яшашинг бебаҳо йўллари, саҳийликнинг самаралари, дж.
устунликлари, ҳожатбарорликнинг туганмас фойдалари ҳақида ҳикоя қилади. Јана Ќалол
тижорат ва тожирнинг сифатлари берилади.