Салавотлар
Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, саҳобаи киромларига салавотлар, саломлар йўллаймиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш, салом йўллаш фазилати улуғдир.
Зеро, салавот айтган банда Аллоҳ азза ва жаллага яқин бўлади, жуда кўп ажр-мукофот олади, гуноҳлардан покланади, мартабаси юксалади. Ҳабибимизга салавот айтган, салом йўллаган банда дунёю охират саодатини қўлга киритади.
Салавот ва салом айтиш илоҳий амрдир. Парвардигоримиз Каломи мажидда Ўзи ҳамда фаришталари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот, салом айтишини маълум қилган, бизларни ҳам у зотга салавот айтишга, салом йўллашга буюрган.
Салавот мавзуи қадимдан уламолар эътиборида бўлиб келган. Улар бу бобда турфа услубдаги, ҳажмдаги китоблар ёзиб қолдиришган. Биз ана ўша илмий мерослардан фойдаланган ҳолда сиз азизларга салавот маъноси, фазилатлари, ҳукмлари ҳақида қисқача маълумот беришни ният қилдик.
Аллоҳ таоло бу рисолани мўмин-мусулмонлар учун фойдали қилсин, уни ёзган, нашр эттирган, ўқиган, амал қилганлар дунёю охиратда нажот топишларига, бахт-саодатга эришишларига восита қилсин!
Последнее обновление
22 окт. 2023 г.