Не-не баҳодирларни ер тишлатган, қанчадан-қанча кисроларни яксон этган, ўлимни мутлоқ унутган қайсарларнинг орзу-умидларини йўкқа чиқарган зот — Оллоҳга ҳамд бўлсин. Дарҳақиқат, «дунёга устунман» деган сонсиз баҳодирларга, кисрою қайсарларга ваъда ҳақ бўлди. Оллоҳуларни тубсиз чоҳга қулатди. Бас, улар қасрлардан қабрларга, нур балққан бешиклардан қоп-қоронғу гўрларга кўчдилар, аёллар ва болаларни эркалаш лаззатидан маҳрум бўлиб, ҳашарот ва очофат куртларга ем бўлдилар.
Таом ва шароб неъматидан кесилиб, қаро тупроққа қорилдилар. Улфатларнинг ҳузурбахш базмидан узилиб, даҳшатли ёлғизлик, сўнгсиз безовталик ичра қолдилар.
Айтингчи, дунёда ўлимдан сақлайдиган бирор қалъа ёки куч борми?! Бор бўлса, у билан ҳимояланинг, қани, ўзингизни ўлимдан тўсиб кўринг-чи!
«Биз улардан илгари ҳам анча авлодни ҳалок қилганмиз. Сиз улардан бирортасини кўрурмисиз ёки овозларини эшитурмисиз?!» (Марям сураси, 98-оят).
Буюклик ва қудратда ягона бўлган Оллоҳ ширк ва нуқсон кирларидан покдир. У зот бақонинг эгаси, Ундан ўзгаси фанодир. Боқий зот фонийларга бахт ато этди. Ўлимни муттақийлар учун нажот ва учрашув ваъдалашилган манзил қилди. Қабр эса бадбахтлар учун зиндон, то яхшилик ёмонликдан ажраладиган жазо кунигача тор хибсхона бўлди.
Барча неъматларни ато қилгувчи - Оллоҳ, сўнгсиз қаҳр билан интиқом олувчи ҳам Оллоҳ. Осмонлару ерда У зотга шукрлар кўп. Аввалу охир У зот учун ҳамдларга тўла!
Очиқ мўжизалари билан бани Одам ичра мумтоз жаноби панғамбаримиз Мухаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ҳамда ашобига саловоту саломлар бўлсин!
Последнее обновление
22 окт. 2023 г.