Девид Зелтсер
ОММ (ИБЛИС ҲАМЛАСИ)
Бу ерда донолик бор. คีมนิง อิดโรคิ บอลซ่า,
йirтқичнинг рақамини билади;
Зеро бу инсонларнинг ҳам рақамидир.
Унинг рақами олти юз олтмиш олти. ก.
(คัชฟีตลาร คีโตบี)
МУҚАДДИМА
Ҳаммаси сониянинг мингдан бир улушича вақт ичида юз берди. Галактикалардаги асрларга
татигувчи ҳаракат бир лаҳзада содир бўлди. เครป Хетти расадхонасидаги ёш астроном
ҳайратдан қотиб қолганди. У анча кеч қолганди ва фотокамера содир бўлган ҳодисани
билинар-билинмас тарзда муҳрлади: учта юлдуз буржининг бир-бирига яқинлашиши оқибатида
яна бир ёрқин юлдуз пайдо бўлганди. Жаъдий, Саратон ва Асад буржларидан ажралиб чиққан
майда зарралар шундай аниқлик билан бир-бирига киришиб кетдики, натижада янги бир
самовий жисм пайдо бўлди. Жисм борган сари ёрқин нур соча бошлади ва буржлар титраб
кетди, балки астрономнинг қўллари ҳаяжондан титрагани учун шундай туюлганди.