Қўлингиздаги ушбу китоб «Тамомул минна фи фиқҳил китоби ва саҳиҳис сунна» (яъни «Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга асосланган фиқҳга оид мукаммал туҳфа») деб номланади. Мазкур китоб рўза бобидан ташқари таҳорат, намоз, за- кот, ҳаж, савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ ва ҳоказо фиқҳнинг барча бобларини ўз ичи- га олган. Иншааллоҳ, келгусида китобнинг қолган бобларини ҳам нашр қилиш мақсадимиз бор. Аллоҳ таолодан ушбу камтарона амалимизни қабул қилишини, уни мусулмонлар учун фойдали қилишини сўраб қоламиз.